Туғилган йили: 1992 куним 19 апрель.
...жойи: Тошкент шаҳри.
Оилавий шароити: Турмушга чиқмаганман.
Тил: ўзбек, рус ва инглиз тили.
Таҳсил: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Мусиқий маълумоти: 1994–2005 йилларда 206-сонли мусиқа мактабида таҳсил олганман. Тўққиз ёшимда "Настарин” болалар ансамблига аъзо бўлганман. 2005 йили "Янги авлод” фестивалида фаол иштирок этиб, номзод бўлдим.
Ҳаётда асосий ўринда: Оила ва фарзандлар ҳаётимизда муҳим деб биламан.
Қадрлайди: Кўнгли тоза ва ростгўй инсонларни.
Машғулоти: ўзим ёқтирган қўшиқларни тинглаш ва куйлаш.
Фильмографияси:
"Жаноб ҳеч ким", "Уйланиш", "Адашган совчилар", "Қалб кўзи", "Пойма-пой”, "Ҳай-ҳай қизалоқ”, "Салом севги, хайр севги”, "Хавфли саргузашт”, "Учар қиз” ва ҳоказо.
Асал Шодиева:
— Менга Алишер Узоқов билан роль ижро қилишнинг битта қийин тарафи бор, уларга қарасам кулиб юбораман (кулади). Нафақат мен, Дилниёз акада ҳам шунақа (кулади). Шу нарса ишлашимга ҳалақит беради. Алишер ака кулдираверади, кейин бизларга режиссёр "Эй кулманглар, ўйнанглар”, деб бақиради. Алишер ака бўлса, доим ҳар хил нарсаларни гапириб, ҳаммамизни кулдиради. (кулади)
Маълумот ўрнида:
Ёш актрисалар орасида Севара Солиева дубляж соҳасига қизиққан бўлса, энди бу Асални ҳам бефарқ қолдирмаяпти. Бугун Асал Шодиева ўзи ўйнаган ролларга ўзи овоз беришга ҳаракат қиляпти. Актрисанинг таъкидлашича, "Салом севги, хайр севги” кинокартинасида ҳам актриса қаҳрамонига ўзи овоз берган экан.
Куйлаган қўшиқлари: "Қайдасан”, "Нежность”, "Ёр-ёр”.
[ Регистрация | Вход ]